Ўртоқлар, мен ҳали шу дунёдаман!

Устоз Жамол Камол ҳаёт эдилар, аммо Озарбайжон Маданият маркази Ганжавийдан қилган таржималари тақдимотига чақиришни “унутганди”. 😄

Мен инглиз тилига ўгирган Паҳлавон Маҳмуд китобини эса бир учар “олимча” ўз номидан чиқарворибди. 😄

Халқаро адабиёт фестивали, халқаро ижод уйи ва ЮНЕСКО Адабиёт шаҳарлари ҳақидаги таклифларимни ҳам ўз номларидан расман эълон қилишди. Ҳатто бу ҳақда менга ўзлари телефон қилиб, ҳисобот ҳам беришди бетамизлар! 😄

Қўлидан тортиб чет элларга олиб чиққанларим, яхши дастурларга тавсия қилганларим бор: қумга сингиб кетди. Ҳасад ўлсин-а!

Чин ижодкор бўлиш қийин. Кимнингдир меҳнатини тан олиш эса ундан ҳам қийинроқ экан.

Бугун яхши бир университет домласи билан гаплашдим. Сўраганим учун айтди: (озгина ёрдамим туфайли) иккита яхши лойиҳани тугатибди. Ҳатто Жеймс Жойс таржимасини чиқарибди, яна бир асар нашрга тайёр экан.

Шунда яна бир бор англадим:

гап раҳматда эмас, хотира ва виждонда.

Сал илгарилашингизга ҳисса қўшган бўлсам, сўрамасимдан аввал бир оғиз хабар қилиб қўйинг, барака топгурлар. 😄

Балки, қанотларим янада каттароқ ўсиб, янада кўпроқ одамга ёрдам бергим келар.

Ҳали шу дунёдаман-ку! 😄

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *