ДАРСИНИ ОРИГИНАЛ ВА ҚИЗИҚАРЛИРОҚ ТАШКИЛЛАШТИРИШНИ ИСТАГАН УСТОЗЛАР БОРМИ?

Яқин кунларда, Худо хоҳласа, хорижга ижодий сафарга чиқаман. Ҳозиргача 60 га яқин мамлакатда бўлдим. Бу сафар эса, келинг, янги давлатларни биргаликда кашф этамиз!

Мактаб, университет ва ижодий клубларни мен билан жонли виртуал саёҳат қилишга таклиф этаман!

Формати оддий: Дарс жараёнида шогирдларингиз билан Zoom ё бошқа қулай платформа орқали боғланасиз. Қаерда бўлсам (кўча, парк ёки тадбир), сиз билан жонли мулоқот қиламан. Ўша жойнинг одамлари, адабиёти, маданияти ва ҳаёти ҳақида сўзлаб, саволларга жавоб бераман.

Ишончим комил: қисқа бир учрашув шогирдларингизни чет тили ўрганиш, китоб ўқиш, асар ёзиш, таржима қилиш ёки биринчи марта чет элга ижодий тадбирга чиқиш ҳақида орзу қилишга илҳомлантиради!

Балки сиз ташкил қилган шу митти саёҳат улар учун дунёга очилган катта бир эшик бўлар. 😃

Синфингиз ёки ижодий гуруҳингиз билан шундай ноодатий учрашув ўтказишни истасангиз, менга ёзинг!

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *