“Муштум” ва Ҳусан Содиқов

“Муштум”га бориб, рассом Ҳусан Содиқов билан учрашдим. Журнал тиражи жуда камайганига қарамай, ҳали ҳам чиқяпти: коррупция, жамиятдаги иллатларни карикатура, сатира ва танқид орқали кўтаряпти. Бундай ишни давом эттираётган ижодкорларга баракалла дейиш ва қадрлаш лозим.

Нега Ўзбекистондаги кучли рассомларнинг аксари халқаро санъат майдонида деярли кўринмайди? Нега улар биенналелар, резиденциялар, халқаро кўргазма ва арт-дастурларда кам иштирок этади?

Албатта, бу ерда айбни фақат ташкилотчилар ёки муассасаларга юклаб бўлмайди. Ижодкорнинг ўзи ҳам дунёда нима бўлаётганига қизиқиши, имкониятларни излаши, портфолиосини тайёрлаши ва мустақил равишда ариза топшира олиши керак.

Лекин бунинг учун уларга йўл кўрсатадиган тизим борми?

Санъат мактаблари, коллежлар ва университетлар Ҳусан Содиқов каби тажрибали рассомларни фақат тадбирларга чақириб қўймасдан, уларнинг тажрибасидан мунтазам фойдаланса, кўргазма, семинар, маҳорат дарслари ташкил қилиб, уларга ҳақ тўласа арзийди.

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *