Ҳиндистонда туғилган америкалик (Остин, Техас) шоира, ёзувчи, драматург, муҳаррир ва адабий ташаббускор дўстим. Кембриж университетида бадиий ижодий бўйича магистр даражасини олган. 12 та китоби чиққан, асарлари бир қатор тилларга таржима қилинган, шеърлари эса 150 га яқин журнал ва антологияларда чоп этилган.
Ушанинг энг муҳим ташаббусларидан бири — “Matwaala”, АҚШда Жанубий Осиё диаспораси шоирларига бағишланган биринчи фестиваль. 2025 йилда лойиҳа ўзининг 10 йиллигини нишонлади ва шу кунгача 125 га яқин шоирни бирлаштириб, диаспора адабиётининг халқаро майдонда кўринишини оширишга хизмат қилди.
Уша Акелла 2003 йилда асос солган “Poetry Caravan” лойиҳаси орқали шеъриятни бошпаналар, қариялар уйлари ва шифохоналарга ҳам олиб кирди.
У эртага Ўзбекистонга келяпти. Икки ҳафтача шу ерда бўлади, ижодкорлар, ўқувчи ва талабалар билан учрашади. Вилоятларда у билан танишиб, учрашув қилишни истаганлар (Самарқанд, Бухоро, Хоразм), мен билан боғланинг.

