Кўрдингми, эй Дил?

Битсин бу кунларнинг машъум яраси

Шамолга очилсин кўкси миллатнинг!

Лек зулмат очунда йўқ чегараси

Ҳасад, ҳирс, такаббур отли иллатнинг!

Бунда гўё ҳамма эшик очиқ ланг,

Кўкка осилган Йўл харитасини!

Биронта мўйсафид, бирор ёш-яланг

Кўрмаган Мулоқот Даричасини!

Бунда ҳар мазлумнинг юраги қашқа,

Умид ҳам орзунинг кўзгуси чил-чил…

Беш вақт жаъмни топган мўминдан бошқа

Бахтлироқ кимсани кўрдингми, эй дил?!