Май бунчалар ҳаётбахш ойсан,
Гул-атирлар тутасан, баҳор,
Бу оламда катта ғамим йўқ –
Жондан азиз Опажоним бор!
Тўнғичимиз, биз туғилганда
Энг қувончга тўлган ҳам сизсиз!
Волидамиз, Отажон учун
Оёқ ва қўл бўлган ҳам сизсиз!
Сиз-ку бизни ҳаёт саҳнида
Чин юракдан суяган, суйган!
Бошимизга бир иш тушганда
Чин қайғурган, чин дилдан куйган!
Етти ини-сингилларингиз
Бўлиб гўё етти мўъжиза,
Сизга соғлик, қувонч тилаймиз
Ва сермазмун ҳаёт – покиза.
Нима бўпти Сизга 50 ёш,
Лек меҳр ва заҳматга кон у,
Ҳали 100 га кирасиз, омин,
Маликамиз Феруза Бону!
Май бунчалар ҳаётбахш ойсан,
Гул-атирлар тутасан, баҳор,
Бу оламда ҳеч ғамимиз йўқ –
Гўзал, эрка Опажоним бор!