Мияси борлигин билмай ўтадур

Булки бир жамият: бугуни сароб,
Келажаги ётар қум қалъасида,
Оёғи қалтироқ, забони яро,
Имони эътиқод ертўласида.
Толеи кулсин, деб бўлсанг фидоси,
Ўзингни, сўзингни ўққа тутадир.
Улки бир жамият: милён аъзоси
Мияси борлигин билмай ўтадир.