Нормал, демократик давлат кино, маданият, адабиёт соҳасига – гарчи одамлари ҳартомонлама билимли, бутун ва саводли халққа айланиши учун зарур бўлса ҳам – бюджет маблағини сарфламайди, қайтанга ўшандай илғор жамиятда бу соҳанинг эркин ва мустақил ривожланиши учун барча қонуний йўл ва шароит муҳайё қилинади, тамом. Бизда битта кинофестиваль учун халқнинг 25 миллиард сўм пули сарфланибди! Ипак йўли халқаро адабиёт фестивалига эса озроқ пул чиқаришга қоринлари оғриганди. Киночиларимиз анча уддабурон чиқди. Адабиётчилар, бизга халқаро адабиёт фестивали керакмас, деб лаллайиб юраверингиз!