Филиппин пойтахти Маниладан ҳаммага салом ва дуоларим! Бутун дунёда бағрини очиб кутиб оладиган дўстларим бор, Аллоҳга шукур!
Шоир ва таржимонлар Элис Санкуа, Алекс (Ўзбекистонга отланиб турган маҳал пандемия бошланиб қолганди) ва Маржари Эваско билан Вьетнамда танишганман. “Ҳонгконгда, шундоқ ёнимизда туриб, Манилага келмайсанми?” дея чорлашганди, 2 соатдан сал ортиқроқ учиб, етиб бордим.
Ўтган йилларни сарҳисоб қилдик, пойтахт Манилани айландик, соҳилбўйига бордик, шеър ўқиб, филиппинча таомлардан татидик. Қовурилган товуғи жуда бошқача мазали экан! Дарахтзор қўйнидаги емакхонада гурунглашиб ўтираркан, шу яқин орадан таралаётган азон овозидан қалб яшнаб кетди.

Филиппин 1898 йили Испания, 1946 йили АҚШ ҳукмронлигидан қутулиб, мустақил бўлган, 115 миллион аҳоли, 7100 дан ортиқ оролга эга йирик мамлакат. Тинч океани ғарбида, Индонезия ва Тайван ўртасида жойлашган.
Расмий тили инглиз ва филиппин (тоғалоқ). Кокос мойи, цитрус мевалар экспорт қилади; туристлар у ерга одатда ўта майин қумли пляжлари, серфинг учун боришади. Шоир, революционер, жамоат фаоли Ҳосе Рисал Филиппин қаҳрамони сифатида тилга олинаркан, жуда катта яшил майдон бурчида қабри ва баланд ҳайкали бор.
Бу жамоат транспортининг оти “жипни”. Маниладаги маршрут-такси, 12 киши сиғади.
Филиппинлик шоира дўстим Маржори Эваско совға қилган китобча дизайни жуда ёқди. Бу қайси шеърининг таржимаси?
Бул кеча ногаҳон
Яшил чирқилдоқ
Хонтахтамга қўнди
Қанотлари ҳўл
Фасли ёмғир уни бошқа бир бўрон –
Қабоғим ортига
сурмишдир нуқул
Март, 2024 йил, Манила