Навоий халқаро жамғармаси бор эди. Қани у?

Яна Навоий музейи текинга бериб юборилибди, деган гап тарқалмоқда. Ўзбекистонда бир ҳақиқат бор: савол берилмайдиган соҳада исталган ишни қилиш мумкин!

Ўзбекистонда адабиёт ҳали-вери бош янгиликка (headlines) айланмаса керак. Ваҳоланки, унинг ортида миллиардлар совурилаётган, эҳтимол, кимларнингдир манфаатлари кўзланаётгандир.

Бу соҳада масъуллардан, депутатлардан, ҳатто президентдан ҳисоб сўрайдиганлар бармоқ билан санарли. Аксар журналист ва блогерлар на тўғри савол беради, на савол берадиганларга минбар беради.

Навоий кутубхонаси ҳам пойтахт марказидан кўчирил(ди)япти, шекилли. Кўпчилик буни билмайди ҳам. Навоий халқаро жамғармаси бор эди. Қани у? Раҳбари администрацияга ўтгач, жамғарма ҳам жимгина ғойиб бўлдими? «Хамса» таржимаси учун қарийб бир миллиард ажратилди, қаерга сарфланяпти?

Тил байрамида яна ҳамма Навоийлаб қолади.

Навоийни мақташдан чарчамайсизлар, аммо номи ва мероси учун жавоб беришни эплолмайсизлар, масъуллар! Иккиюзламачиликнинг чегараси йўқ бу соҳада ҳам!

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *