Икки ойча аввал Тошкентда яхши бир ижодий гуруҳни кашф этдим. Асосан мактаб ўқувчиларидан иборат, ўқиб-ўрганиш ва ўсишга иштиёқи баланд жамоа.
Улар инглиз тилида равон сўзлашишади. Инглизча шеърлар ёзишади. Ҳар икки ҳафтада китоб клубига йиғилиб, адабиёт, турли асарлар ҳақида гаплашишади, мушоира қилишади.

Америкалик шоира дўстим Уша Акелла билан учрашувга ўша жамоадан Алишер ва Фозила ҳам келиб, адабий-маданий тадбирлар қандай ташкил этилишини ўз кўзлари билан кўришди, шеърларидан ўқишди, маслаҳатлар олишди.
Номи сал ғалатироқ (Living Poets Society – балки ёрқинроқ, умидбахшроқ номга ўзгартиришса маъқул иш бўларди) бўлса-да, ниятлари тоза; ҳаракатлари, ғайратларига кўз тегмасин. Тўхтаб қолишмасин! Жамиятга омад тилайман!
Бугун улар бир танлов бошлашибди. Сиз ҳам қатнашинг, 31 октябргача шеърларингиздан юборинг! Каналларига аъзо бўлиб, тадбирларида қатнашинг!

