Таржима қилганим яна бир китоб “PIR” нашриётида босилди.
Бир вақтлар дунёнинг энг қудратли давлатлари қандай юксалган ва нима сабабдан таназзулга юз тутган?
Тарих фақат урушлар ва ҳукмдорлар ҳақида эмас. Унда бугунги дунёни тушунишимизга ёрдам берадиган кўплаб сабоқлар бор.
Айше Зараколнинг “Ғарб уйғонгунига қадар”китобида Шарқ давлатларининг тараққиёти, қудрати ва таназзули ҳақида ҳикоя қилинади.
Бу китоб орқали Ғарб юксалишидан олдин дунёда қандай тартиб ҳукм сургани ва тарих давомида кучлар мувозанати қандай ўзгарганини билиб оласиз.
Китобни нашриёт дўконларидан сўранг.

