Деҳлидан Ҳонгконггача, Париждан Белградгача, Нью-Йоркдан Меделлингача, Қоҳирадан Йоҳаннесбурггача…
Сафарларим харитасини тузар эканман, йиллар давомида тўплаган тажрибаларим асосида бир нечта китоб чоп этиш мумкин экан, деб ўйладим.
Уларда турли мамлакатларнинг адабий ва маданий ҳаёти, халқаро фестиваллар, резиденциялар, ҳамкорлик имкониятлари ва ўзбек адабиётини дунёга танитиш йўлидаги тажрибалар ҳам ўз аксини топади. Юзлаб фотосуратлар эса китобларни янада бойитади.
Шу мақсадда муҳаррирлар, китобларни нашр этишга қизиқадиган нашриётлар, шунингдек, бу ташаббусни молиявий ёки бошқа шаклларда қўллаб-қувватлашга тайёр ҳомийларни излаяпман.
Агар сизда қизиқиш бўлса, шахсий хабар орқали боғлансангиз, бу ташаббусни қандай ривожлантириш ва амалга ошириш мумкинлигини биргаликда муҳокама қилишдан хурсанд бўламан.
Келинг, бир ўзбек ижодкори йиллар давомида тўплаган тажрибаларни китобларга, ғояларни эса янги ҳамкорлик ва ижодий лойиҳаларга айлантирамиз!

