Ижодкорлар учун резиденция дастурларида тенг имкониятлар яратиш, иштирок этишдаги тўсиқларни бартараф этишга бағишланган халқаро сессияда қатнашдим.
Сессияда британиялик ва америкалик мутахассислар молиявий қўллаб-қувватлаш, инклюзив дастурлар ишлаб чиқиш, тарихий ва муқобил ижодий маконларни мослаштириш ҳамда турли ижтимоий гуруҳлар вакиллари учун тенг имкониятлар яратиш борасидаги тажриба ва ёндашувларини ўртоқлашдилар.
Сессия иштирокчилари:
– Моника Галван – James Castle House (АҚШ)
– Аъзам Обид – UzLAB (Ўзбекистон)
– Чарли Беттс – Watts Gallery (Буюк Британия)
– Ҳайди Швеглер – Yucca Valley Material Lab (АҚШ)
Резиденция дастуримизни тўхтаган жойидан давом эттириш насиб этсин! Лекин бу Ўзбекистондаги кўпчиликка боғлиқ, айниқса, ҳомий топилишига! Қани, ким ҳомий чиқиб, Ўзбекистонни дунёга танитиш, адабиётини кўрсатишга хизмат қилади?
Ё ҳаммадан кучлимиз дея пахта қўйиб юраверамизми?

