Янгилик сайтлари ва таниқли блогерларнинг ёзишича, Маънавият ва маърифат жамғармаси веб-сайт ҳамда миллий анъаналар ва байрамлар ҳақида мобил илова яратиш учун 1,2 миллиарддан ортиқ пул сарфларкан. Бу ҳақдаги ҳужжат мана бу ерда: https://etender.uzex.uz/lot/371748 Навоий жамғармаси ҳам мобил илова яратмоқчи эди, нима бўлди ўша? Ривожланган давлатдаги бир ёзувчи дўстим “бизда иқтисод, спортга пул бор, адабиётга келганда бир тийин ҳам йўқ”, дейди.
Бизда эса ҳамма нарсага пул сочилаверади, жумладан “адабиёт, санъат ва маданият ривожига” ҳам. Аммо негадир адабиётимиз ҳам, маънавиятимиз ҳам, маданиятимиз ҳам ҳеч гуркираб кетолмаяпти. Чилла қуёши тиғида сўлиб-сўниб бормоқда. Балки биз ҳам ривожланишни истасак, бу соҳаларга беҳуда халқ пулини сарфлашни бас қилармиз?