Резиденция дастуримизни Тошкент ва вилоятларда тадбирма-тадбир, кунба-кун ёритиб борган журналист ва блогер дўстлар, минг раҳмат сизларга!
Бюджет пулини ямлаб-чайнаб ётган бечора нашрлар эса биз ҳақимизда бирор нарса ёза олмайди, албатта! Чунки бу урра-урра пахта қўйиш дастури эмас, балки мустақил, эркин ижодий дастурдир.
Аслида биз Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги адабиёт, маданият, санъат, туризм, халқаро алоқалар мавзусини ёритишга масъул ўнлаб каналлар, жумладан Маданият ва маърифат”, “Дунё бўйлаб”, “Тошкент”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Болажон” ва ҳ. учун тенгсиз аудио ва видеоконтент имконини яратган эдик!
“ЎзРепорт”, “Севимли”, Зўр” каби ТВлар ҳам зўр имкониятларни қўлдан чиқаришди! “Жаҳон адабиёти”, “Ёшлик”, “ЎзАС” каби босма нашрлар эса ухлашда давом этмоқда. Ҳаммаларига ширин тушлар тилаймиз!
Биз эса шамолмиз! Баҳорнинг майин, ифорли шамоли! Ҳазрат Румий каби доим “ким бўлсанг ҳам кел-кел!” деймиз! Ҳаммани даврамизга чорлаймиз, аммо ҳеч кимга ялинмаймиз!