Уша Акелла Ўзбекистонда

Уша Акелла билан илк бор бундан 20 йил аввал, Ҳиндистоннинг Керала штатида, марҳум дўстимиз, Айова дастуридаги ҳамкасбим Раживан ташкил этган адабиёт фестивалида танишган эдик.

2009 йили Колумбияда яна учрашдик. Ва мана, дўстлигимизнинг 20 йиллигида Уша Ўзбекистонга келди!

Тушдан кейин уни Америка марказига “Chai Chat” учрашувига олиб бордим. Кейин яна бир шеърият ва мусиқа кечаси ташкиллаштираман.

Дунё унча катта жой бўлмай қолди. Йиллар эса тез ўтади. Аммо ҳақиқий дўстлик масофа ва вақтни тан олармиди?

Хуш келибсан, Уша!

Шоир дўстим Уша Акелла Ўзбекистонга келганидан жуда хурсанд. Қозоғизстон ва Тожикистонни ҳам кўриб кетмоқчи бирйўла.

Уни Навоий, Қодирий, Ойбек билан таништирдим.

Уйда у меҳмонга келган қайнота-қайнотам ва бир гуруҳ ўзбек ижодкорлари билан танишди. Шеърларидан ўқиди.

Нигора унинг шеърини ўзбек тилида ўқиб берди. 2000-йиллар бошида Ушанинг шеъри Баҳром Рўзимуҳаммаб билан тузганимиз “Қуш тили” халқаро антологиясига киритилганди.


Уша ёш шоирларга тавсиялар берди. Алишер ва Фозила инглиз тилида шеърлар ёза бошлагинини кўриб, мен ҳам жуда қувондим. Омадларини берсин!
Уша йиғилганларга китобларидан тарқатди. Яна унинг шарафига куй-қўшиқлар янгради.

Европа сафарига чиқмаганимда, у ва дўстлари Эйми ва Шакуни Самарқанд, Бухоро ва Хивага ўзим олиб борган бўлардим.

Насиб этса, у билан энди Техасда кўришамиз.

Умри зиёда бўлсин, кўп китоблари босилсин, оиласига барака ёғилсин!

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *