Янги йил режалари: ёрдам керак

Январь ойидан бошлаб халқаро ижодий лойиҳалар учун бемалолроқ вақт ажрата бошлайман. Режамда қилиш зарур бўлган мана булар бор:

– халқаро ижодий туризм/резиденция дастурини давом эттириш (апрель);15 кунлик

– Ўзбекистонда йиллик халқаро адабиёт фестивалига асос солиш

– чет элликлар билан ўзбек адабиётидан хорижий тилларга таржима лойиҳасини бошлаш

– чет эллардаги нашриётларни ўзбек нашриётлари билан боғлаш; антологиялар чиқариш

– ўзбек ижодкорларини чет элларга ижодий сафар, фестивалларга олиб чиқиш.

Ҳаммаси учун молиявий ресурслар зарур. Мен грантлар берадиган хорижий 3-4 ташкилотни биламан, аммо миллий масалаларни ҳал қилишда хориж билан иш битмайди. Қўллов ва молиявий ёрдам ўзимиздан чиқмоғи шарт. Шу маънода сизларга илтимосим бор: Ўзбекистонда ижодий муҳитни ўзгартиришни чин дилдан истовчи, ижод аҳлига эркин, янгича лойиҳаларга ёрдам бериши мумкин бўлган ташкилотлар ё кишиларни билсангиз, улар билан мени таништира оласизми? Булар очиқ жамғармалар, чин ватанпарварлар ишлайдиган ҳокимиятлар, ҳалол бизнес одамлари бўлиши мумкин. Юқорида ёзганим лойиҳалар бўйича ихчам, тушунарли тақдимотлар қилиб беришга тайёрман.