Бугун Коми Республикасидан келган шоира Алёна Ельцова билан танишув ва мушоира бўлди. У шеърларида кўпроқ бетакрор табиат, хусусан фасллар алмашуви, илкбаҳор ва қор ўйинларини тасвирлайди. Китоблари фин, инглиз тилларида ҳам чиққан; ҳозир тадқиқот институтида ишлаяпти. Комида 720 минг киши яшайди, аммо коми миллатига мансуб аҳоли 250 минг атрофида холос. Республикада буғу, балиқ, ўрмон ва кўл сероб. Ёз жуда қисқа ва илиқ, қор кўп экан. Алёна коми тили ва анъаналарига эътибор тобора сусайиб бораётганидан хафа. Алёна ўзбек ижодкорларининг шеър ва таржималарини эшитиб, янги лойиҳалари билан ҳам танишди. Ўтган сафар Хивага сафар қилган экан, бу гал Самарқандга бормоқчи.