Нечун бутун олам Ўзбекистонмас?!

Сени бор дунёдан айро кўрмадим, Ёрқин мақтовга ҳам қилмасман тоқат. Балки заминдирсан бебаҳо, қадим, Балки само суйган азамат хилқат. Гап фақат шундами, ахир саодат Қучса бўлаверар ўзга элда ҳам, Ё илиқ жонингга етса жароҳат Топилур беғараз қўйилур малҳам. Балки сендалигим[…]

Исрофил, ҳуркитмай сурнайингни чал!

Исрофил, ҳуркитмай сурнайингни чал, Ёлғонлар маҳв ўлсин, унсин чинлари! Илғор ташаббус-ла уйғонсин жадал – Кўзларини очсин, юрт ойдинлари! Кенгликлар кутар, лек, мукофот, эъзоз, Мадҳия – ҳаётнинг мундарижаси. Тўрт девор ичинда машғул ва бесоз, Қачон очилгайдур қалб даричаси? Шижоат ухлаюр, мудрайди[…]

Кезган бўлсам кимдандир кўпроқ…

Зеҳним нури етмаган жойда Яна қанча қуёшлар зоҳир, Мен дунёга тўкилдим қайдан, Бўлолмасам Хаққа мусофир? Эй, қардошим, ўй бобингни оч, Етиб-ортар кичкина ғурфа, Боқ, ҳар элда айни эҳтиёж, Бир ўсмоққа иштиёқ турфа! Қандоқ яхши, жоним илкингда, Йўл – гоҳ равон,[…]

Мандела хиёбони

Жанубий Африкада Ҳурлик иси юқар фаввора Ва безанган оғоч ёнида, Тиниқ руҳдай барг томирлари Ҳув Мандела хиёбонида. Қимматбаҳо отель, дўконлар Қуллуқ қилар аҳли киборга. (Менга эмас асли бу маъво, Етар, чиқиб олдим баҳорга). Дўстим, қани бунда оддий халқ? – Ҳаётидан[…]

Ўзбек ТВ “Фарҳод ва Ширин” ҳақида

“Маданият ва маърифат” телеканали америкалик таржимон Деннис Дейлининг Навоий ғазаллари таржимаси ва каминанинг “Фарҳод ва Ширин” таржиасини ёритди.  

Наргиза Асадова: Навоийга яқин юраклар

Навоийга яқин юраклар – Бугун улуғ мутафаккир бобомиз ижодини бутун дунё ўрганаяпти, – дейди филология фанлари доктори, Тошкент давлат Шарқшунослик институти профессори Боқижон Тўхлиев. – Табиийки, бу табаррук зот дунё адабиёти тарихида нодир силсила ҳисобланади. Навоий ўз даврида мавжуд бўлган[…]

На гўзал у, эркин ва озод!

Бу сиймонинг кўзларига боқ: Ул ҳадикми, ғурур ё зарда? Мармар ичра юраги уйғоқ, Тортмиш тоза руҳига парда! Жонида бор умид эртага, Қара, унинг кўзида фарёд. Хаёлини ўраб пардага На гўзал у, эркин ва озод!

Аллоҳ билан дўстлашиш

Бунча сағир бу дунё, Ортиб қолар жимжилоқ. Кўпми кўнгли бутун ё Онг ичинда жинчироқ?   Жим кезаман, юзйиллик Ғиштбинолар шашқатор, Балки ҳаёт изчиллик, Шаффофликдан барқарор. Бирдан олам ўзгарур, Сўзинг борми бошқача? Эшикни оч! Кўзга нур, Тушсин илм бошгача! Юракни черт![…]