Мусаффо Албания кундалиги

Бу мамлакатда бир вақтлар 170 мингдан ортиқ кичик бетон ҳарбий бошпана қурилган. Тоғларда, далаларда, ҳатто денгиз бўйларида ҳам! Мамлакатнинг собиқ раҳбари душман ҳужумидан шунчалик хавотирланганки, бутун юртни бетон «қўрғонлар» билан тўлдирган! Бугун уларнинг айримлари кафе ва музейларга айланган. Байроғида икки бошли қора бургут, тили эса Европадаги бошқа тилларга ўхшамайди. Бу юртнинг яна бир машҳур фарзанди — адиб Исмоил Кадаре.

Пойтахтига келсак, бу ерда илгари кулранг бўлган биноларни ранг-баранг тусга киритишган. Собиқ коммунистик раҳбар учун қурилган улкан пирамида бугун ёшлар ва технологиялар маркази. Қадимий масжидлар, замонавий осмонўпар бинолар ва шовқинли кафелар бир-бирига қўшни.
Дунёнинг қай бурчи?

Албаниядан салом ва дуоларим!
Хиёбонлар, қаҳвахоналар ва музейга айлантирилган бункерлар гавжум. Майин ёмғир қуйиб, осмонда икки хил камалак кўринди.

Тиранада албан ёзувчи дўстим Бесник Мустафай билан учрашдим. 1958 йилда Албания шимолидаги Байрам-Курри шаҳрида туғилган Бесник замонавий албан адабиётининг таниқли вакилларидан бири, шоир, романнавис, эссеист ва таржимондир. У Тирана университетида француз тили ва адабиётини ўрганган, 1992–1997 йилларда Албаниянинг Франциядаги элчиси, 2005–2007 йилларда эса мамлакат ташқи ишлар вазири бўлиб хизмат қилган. Бесникнинг дўсти Халил суҳбатимизга қўшилди. Қизиғи, Халилнинг қизи ўзбекистонлик йигитга турмушга чиққан ва ҳозир Тошкентда яшайди. Халил инглизча шеърларимни ўқиганини айтиб, мени роса хурсанд қилди.

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *