Саёҳат завқи нимада?

Ёлғиз саёҳат қилишнинг энг қизиқ томони — қиммат меҳмонхоналарда эмас, оддий меҳмон уйлари, квартира ва ҳостелларда яшаш. Умумий ошхонада миллий таомингизни тайёрлаш, турли юртлардан келган одамлар билан бир дастурхон атрофида суҳбатлашиш саёҳатнинг алоҳида завқидир.

Саёҳатчилар асосан ёшлар. Ҳаммаси мен каби энг арзон чипталарни излайди 😃, елкасида битта рюкзак, режалари эса катта. Бошқа маданиятларни кўрмоқда, ўрганмоқда. Ўзбекистонга ҳам келинг, ўргатинг, деяпман.

Қани энди, ўзбек ёшлари ҳам дунёни кўпроқ кезсалар. Фақат меҳнат муҳожири сифатида эмас, балки билим, тажриба, дўстлик ва ижодий имкониятлар излаб саёҳат қилсалар!

Дунёни осон кезишни, халқаро ижодий муҳитга киришни, фестиваллар, резиденциялар ва янги адабий-маданий лойиҳаларда иштирок этишни ўрганишни истовчилар, мен билан боғланинг!

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *