Бугун яшаб турғаним Андалус аморати тутумиға риоя қилиб, кун ўртасида ухлаб олдим. Сиеста дейди буни маҳаллий мардум. Тушимға Жулқунбой кирибди. Юзидан нур ëғилиб турибди. Ëнимга ўтириб, “ëзғувчилар союзини гурзи гаврон билан урғанингдан шод бўлдим болам. Билагинг толмасин. 1934 йилда тузилганидан бошлаб то 1937 йили мени ўлдиргинича нималар қилмади бу союз. Мени хўрлаған ва илми ирфондан узоқ елпатакларга ин бўлган бу союзни эски гурзию гаврон билан эмас, балки замонавий экскаватор билан қўпормоқ жоиз” деди-да, ўрнидан туриб эшикка йўл олди. Қайға йўл олдингиз устоз десам, Аъзамжоннинг ҳам тушига кириб ҳабар олсам. Шогирдларим ëлғизланмасин деди. A’zam Obidov 13 июль куни устоз тушингизга кирмадими мабодо?