Наманганда очиқроқ гапирсанг, секинроқ гапир, тсссс дейиш одати қолмабди.
Мендан асосан қандай қилиб Америкага ишга кетиш ҳақида сўрашди. Инглиз тилидаги китоблар, бепул таълим ресурслари билан қизиққанлар ҳам бўлди. Уларга 3-микрорайонда жойлашган “Америка бурчаги”ни кўрсатиб қўйдим.
Ўлим ҳақлигига иймон келтирган одам тсссс деб оғзингизга урмаслиги лозим. Қўрқмаслик етарли эмас. Жим турмаслик керак! Жим юрсак умримиз узайиб қолармиди? Ё абадий қолармидик мум тишлаб?
Мен ўзим кўрган, билган нарсалар, халқ учун фойдали ишлар тўғрисида ҳеч жим турмадим, бундан буёғига ҳам жим юролмайман.
Мен шу ночор, совуқда қалтираган қора халқ учун қайғураман ва дуода бўламан.
Тсссс деб писиб ётиш менга эмас! Сизгаям юқсин!