Сойиб Хўжаев билан Бахтиёр Ихтиёров бош ролларни ўйнаган “Ёр-ёр” фильмини эслайсизми?
Фильмдаги “Дугоналар, бормисиз, омонмисиз!” дея куйлаётган 5 ёшли қизалоқ чиққан эпизодни яна бир кўринг.
Ўша қизалоқ мана шу Нодира опа бўладилар!
Танишинг: Нодира Ҳусанова, таниқли иқтисодчи, Фулбрайтчи олима, Жаҳон Банки, Осиё тараққиёт банки, Евразия, ЮСАИД каби йирик халқаро ташкилотларнинг турли-туман ёрдам дастурларида координатор, етакчи мутахассис лавозимларида ишлаган сермаҳсул ва серқирра инсон.
Нодира опа пианинода дилторлар мусиқалар чалишга устаси фаранг, рақс тўгарагида солист, қўли гул тўқувчи ҳамдир.
Энг муҳими, ўта самимий, жуда дилкаш суҳбатдош ва меҳрибон дўстдир.
Бир пайтлар “Дийдор” театр-студияси, Юдаков уй-музейидаги ва бошқа катта-кичик саҳналарда “Алёр”, “Мажнунтол”, “Дилбарим” қўшиқларини Нодира опа билан биргаликда ижро этганмиз.