Савол: Сиз чет элда яшайсизми?
Жавоб: Йўқ, Мен Ўзбекистонда яшайман. Агар чет элда яшаганимда иложи борича ўша жойдаги жамиятга қоришиб кетган, унинг фаол аъзосига айланган, ривожига астойдил ҳисса қўшган бўлардим. Яна, балки четда юрган ҳолда Ўзбекистон муаммоларини ёзиб, танқидий чиқишлар қилмаган, ақлли ечимлар, таклифлар бермаган бўлардим.
Мамлакатдаги муаммоларни гапириш, ҳал қилиш, жим турмаслик, халқ пулини ўмараётганларни сўроққа тутиш, ҳеч йўқ ўзи тушунган-билган соҳада фаол бўлиш шу заминда яшаётганларнинг иши, асло чет элга кўчиб кетганларнинг эмас!