Алвидо, Януш домла!

 Ўтган куни ўзбек адабиётининг Польшадаги катта тарғиботчиси, психолог олим ва таржимон Януш Кржизовский вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин! Илтимос, сизлар ҳам дуоларингизда эсланг бу серғайрат инсонни… Дунёда 40 миллионга яқин одам сўлашувчи поляк тилига Алишер Навоийнинг “Қуш тили”, “Лайли ва[…]

Солтон ва Орол: имконият ва фожиа

Америкада Солтон денгизи бор, 10 йил аввал Орол каби қуриб бораётган эди. Илғор мамлакатлар биз фожиа деб айтадиган ҳодисаларда ҳам имконият борлигини кўради. Биз “Орол фожиаси” деймиз, калифорнияликлар эса “Солтон имконияти” дейди. Ўшандаёқ Солтон денгизининг қуриган ҳудудларида ер остидаги буғ[…]

Бир шеърим Италиядаги шеърият музейида

Италияда шеърият музейи бор, шоира Антже Стеҳн у музейда турли халқаро адабий тадбирлар қилиб туради. Икки йил аввал унинг митти видеолар лойиҳасида иштирок этгандим. Ақалли биттагина халқаро шеърият фестивали йўқ Ўзбекистонда шеър музейи, ё илғорроқ адабий лойиҳалар бўлиши мумкинми? https://www.youtube.com/watch?v=IgMyCPpq8Tc

Фрнцузлар Навоий ҳақида?

Ёзувчи Жавлон Жовлиев постидан иқтибос: “Эртага французлар Навоий ҳақида, немислар Фаробий ҳақида ўз талқинларида, тарихий ўрганишларида фильм қилишлари мумкин ва бундан хурсанд бўлишимиз керак. Уларни ҳеч қандай жаҳон қонунлари чекламайди. Чунки бу улуғ боболаримиз бутун жаҳон учун қизиқ ва эътиборли.”[…]

Кэт Танг Тошкентда

Танишинг: бу Кэт Танг, нью-йорклик ёзувчи, Колумбия университетида бадиий ижод соҳасида ўқиган. Ҳикоялари “Electric Literature”, “Pigeon Pages”, “Driftwood Press” каби нашриётларда босилган. Кўп вақтини ижод ҳақида ўйлашга сарфлайди, аммо баъзида ўзи ҳам бир нарсалар ёзиб туради. Бугун Ойбек уй-музейи директори[…]

Майкл Броди ва Тошкентдаги Сиэтл парки

Бу – Майкл Броди, зоолог олим, иқлим ўзгариши ва ҳаво ифлосланиши мавзусида Ўзбекистондаги университетларда дарс берган. Ҳозир Қишлоқ хўжалиги университетида ишламоқда. Ўзбек паловининг деярли ҳамма турини татиб кўрган. Рамазондан кейин унга ловияли ош пишириб бермоқчиман. Вашингтонда ҳам у билан “Рус-Уз”[…]

Италия шеъриятидан митти таржима

Алда Мерини (1931-2009) Таваллудим кўклам, кун йигирма бир, Телба-тентак бўлиб туғилмоқ надир, Чимзорнинг бағрини ёрмоқ қасдида Бўрон занжирларин силтаб узадир. Прозерпина – мулойим хоним Майин ёмғир устида хол-хол Майса, буғдойларга боқади, Дуо-илтижоси, эҳтимол – Мудом тунлар ёши оқади.

Софи Ҳамид Исмоил ҳақида

Софи Ибботсон мақоласидан парчалар: “Халқаро адабиёт майдонида эътироф этилган ҳозирги замон ўзбек ёзувчиларидан бири Ҳамид Исмоилов Қодирийнинг қамоқдаги сўнгги кунлари ҳақида “Жинлар базми” романини ёзиб, унга Фитрат ва Чўлпон образларини ҳам киритган. Романнинг инглизча таржимаси 2019 йили Европада тикланиш ва[…]

Софи Ибботсон Ёзувчилар уюшмаси ҳақида: динозавр ташкилот

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳақида нима дейди? “Камина, шубҳасиз, мафкуравий ва амалий жиҳатдан, Ёзувчилар уюшмасига нисбатан салбий муносабатдаман. Менга “Ипак йўли” адабиёт фестивали директори сифатида уюшма раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш осон бўлмади. Бир-биримизни кўрарга[…]