Шоир Индран уйида меҳмонда

Кеча метрода шоир дўстим Индраннинг ВашингтонТвинбрук мавзесидаги уйига бордим. 1960 йили Шри-Ланка пойтахти Коломбода туғилиб, ҳозир АҚШда яшаётган шоир, очеркнавис ва дипломат ИНДРАН АМИРТАНАЯГАМ инглиз, испан, француз, португал ва креол тилларида ижод қилади. “Марсда кокос ёнғоқлари”, “Қўрс қирғин”, “Қийшиқ юз:[…]

Конгресс кутубхонасида

Бугун Мустақиллик авеньюсидаги 1800 йили асос солинган муҳташам Конгресс кутубхонасига бордим. У асосан учта катта бинода жойлашган. Ўзбекистонга боғлиқ китоб ва материалларни Африка ва Яқин Шарқ бўлимидан, Жефферсон биносидан топса бўлади. Кутубхоначи, тадқиқотчи Хирад Динавари ва Яқин шарқ бўлими бошлиғи[…]

Бухорода сотворилган Фитрат музейи

Раҳматли рассом акам Шавкат Музаффарнинг “Муштум”да чиққан Абдурауф Фитрат домланинг қизлари Севаргул опа билан қилган катта суҳбатидаги мана бу ўрин диққатимни тортди: “Бухорода Фитрат музейи очилди… 1996 йил тантанали равишда очилган музейнинг ленталарини кесгандик. Бироқ кўп ўтмай музей биноси сотилиб[…]

“Даҳолик учқуни” фильмидан таржима

Муаллифлик ҳуқуқига амал қилишнинг улкан аҳамияти ҳақидаги “Даҳолик учқуни” (The flesh of genius) фильмини кўришни тавсия қиламан. 1967 йили америкалик ихтирочи Роберт Кёрнс автомобиль учун ойнаартгич ихтиро қилиб, патент олади. Ихтиросини “Форд” ва “Крайслер” автогигантларига олиб боради, аммо улар Роберт[…]

Ёритгич ҳақида таклиф

Бир гуруҳ хорижлик ижодкорлар билан Самарқанддан машинада қайтаётган эдик. Кеч кириб қолган, катта йўлнинг кўп қисмлари яхши ёритилмаган, одамлар гоҳ йўл четидан бемалол юриб борар, гоҳ йўлнинг исталган қисмидан пиёда ё велосипедда нариги бетга ўтиб турарди. Шу пайт япониялик шоира[…]

Simply

Simply, Maybe not that experienced like you In terms of diverting and hurting people’s hearts and minds, But there is always someone – Freer than you, Ready to serve For the clearly defined term. Let us change our civil behavior,[…]

Майя Энжелоу

Америкалик шоира, ёзувчи Майя Энжелоу (1928-2014) ижодидан бир шингил Фаришта аёл Оламни куйдирган не шўхи жонон, Сирим нелигини билолмай ҳайрон. Тан олгум: йўқ менда чирой, жозиба, Қоматим ҳам эмас тилларда достон. Бирма-бир уларга айласам баён, Айтурлар: бу аёл сўзлаюр ёлғон.[…]