САВОЛ-ЖАВОБ
Каналимни яқиндан кузатиб бораётган бир дўстимиз ёзяпти: “Биз ёшларни ҳам қўлласангиз, бизни ҳам жаҳон адабиёти майдонига чиқишимизда амалий кўмак берсангиз зўр бўларди!”
Жавобим: Мен каналимда шунча нарсаларни ёзиб, бўлишиб, нима қиляпман унда? 😀 “Амалий кўмак” яна қандай бўлиши мумкин?
Яна бир неча дўстларимиз ёзишади: Тошкентдамисиз, учрашайлик? Ва ё вилоятда яшаймиз, онлайн учрашувлар қилайлик.
Жавобим: Сиз сўрар экансиз, менда вақт ҳам, хоҳиш ҳам бор, ўзингизга қулай фурсатни келишсак, бажонидил кўришаман. Мендан хат ё овозли хабарлар олганлар билишади: онлайн хабар/савол жўнатилса, электрон почтадан хат ёзилса, жавобсиз қолдирган эмасман.
Аммо ўша учрашув истаганларда вақт топилмайди…
Олима Хуршида Маматова айтади: “Аъзамжон, “Очиқ микрофон”да ёшларга қаратилган гапларингизни улар умрида биринчи марта эшитиши.” Балки шундайдир.
Аммо ёшларга, айниқса, учрашув истаганларга саволим бор: Мен билан мулоқотдан қочишингиз ва ё пайсалга солишингизга сабаб борми?
Бу саволга ўзимнинг тахминий жавобларим:
1) Вақтингизни қизғонаман
2) Устозим уқтирди: сиз билан гаплашсак, кўп танқидий гапларни айтиб, тараққиётимиз ҳақидаги ижобий фикримиздан чалғитар эмишсиз
3) Уюшмага аъзо бўлмоқчиман: сиз билан гаплашсам, ҳеч қачон аъзо қилишмайди :joy:
Хўш, Сизнинг вариантингиз қандай? Жавобларингизни ёзиб қолдиринг!