Нил Титман, Динара ва Навоий

Ношир Динара Дўлтаева ташкиллаштирган семинарда британиялик ношир, “Kulturalis” раҳбари Нил Титман билан танишдим. У аввалроқ “Бобурнома”ни бир неча тилда нашр этган.

Гап орасида: “Биздан ҳам бу дунёга яхшироқ бир нарса қолсин. Навоийнинг “Хамса”сини инглиз тилига таржима қилиб, жаҳон китобхонларига етказайлик!” дейман.

Динара “маъқул” дегандай бош ирғайди. Нил ҳам бу таклифни қўллайди.

Динарада сифатли китоб чиқариш тажрибаси, Нилда халқаро алоқалар, менда эса Навоий достонлари, ғазаллари ва уларга ёзилган шарҳларни инглиз тилига таржима қилиш тажрибаси бор. Демак, ғоя ҳам бор, тажриба ҳам бор. Энди муносиб ҳамкор ва молиявий кўмак керак.

Қандай муҳим адабий лойиҳаларни қўлласак экан, деб юрган банклар, ватанпарвар тадбиркорлардан мана бундай деб сўрасак қандоқ бўларкин?

Навоийни жаҳон китобхонлари ўқий оладиган тилда авлодлар оша яшайдиган китоб лойиҳасига ҳам сармоя киритиб, Ўзбекистон тарихида “энг яхши адабий лойиҳа ҳомийси” сифатида қолмайсизми?

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *