Ўтган ҳафта Кишинёвдаги Ёзувчилар уйида Япония – Ўзбекистон – Молдова ўртасида жуда самимий ва илиқ адабий учрашув бўлиб ўтди. Япониялик шоир Юсукэ Мияке билан бирга шеърлар ўқидик, адабиёт, таржима, саёҳат ва турли маданиятларни боғлайдиган кўприклар ҳақида суҳбатлашдик.
Токио, Тошкент ва Кишинёв бир даврада учрашди.
Учрашув ҳақида Молдова Ёзувчилар уюшмаси сайтида мақола эълон қилинди. Ўқишга ва кўришга таклиф қиламан:
Адабиёт шундай сеҳрли нарса: у дунё харитасида узоқ бўлган уч шаҳарни бир кечада бир стол атрофига жамлай олади!

