Тошкент метроси бекатларида китоб жавонлари ўрнатилгани яхши иш бўлибди!
“Тошкент” метросидан битта китобчани “Алишер Навоий”гача ўқиб кетдим. Китобларни метродан олиб чиқиб кетиш мумкинмас; кирган бекатда олиб, чиқишда қолдирасиз.
Лекин бекат ва вагонларда китоб ўқиётганларга кўзим тушмади. Метро ходимлари ҳам йўловчиларга ўқиб кетиш учун китоблар борлигини эслатиб турса бўларкан.
Тошкент Метросини барибир яхши кўраман: бир пайтлар “Метрода шеърият” номли лойиҳамни қувватлаб, бекатлардаги экранларда ўзбек ва инглиз тилларидаги митти видеоларимни намойиш этган.
Чет элдаги метро бекатларида «Ойнинг энг яхши шеъри» стендлари, мушоиралар, китобхонлик учрашувлари ташкил этилади. Тошкент метросида ҳам китоб ва китобхонликни кундалик ҳаётнинг бир қисмига айлантириш имкониятлари бисёр.
Нашриётлар, муаллифлар янги китобларидан биттадан совға қилишса, ҳам метроларимиз бекатларидаги жавонлар тўлиб қоларди, ҳам ўзларига бепул реклама бўларди.

