Ўзбекистон ижодкорлари ва дунё ўртасида янги кўприклар!
Элчихона, ёшлар жамғармаси ва халқаро коммуникация компаниясидаги иш тажрибам, шунингдек, халқаро адабий ва маданий ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятим давомида турли мамлакатлар ва ташкилотлар билан ишлаш, ижодкорларни халқаро майдонга олиб чиқиш ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имконига эга бўлдим. 50 дан ортиқ мамлакатга қилган сафарларим эса бундай ҳамкорликнинг имкониятлари ва аҳамиятини янада чуқурроқ англашимга ёрдам берди. Энди шу тажриба ва алоқаларни янги мустақил ташаббус орқали аниқ амалий лойиҳаларга айлантиришни истайман.
Шу йил декабрдан бошлаб қуйидаги йўналишларда иш олиб боришни режалаштиряпман:
🔹 Ижодкорлар учун амалий инглиз тили.
🔹 Бадиий ва илмий-оммабоп китоблар таржимаси бўйича тренинг, таржима клублари ва нашриётлар билан ҳамкорлик.
🔹 Халқаро фестиваллар, ижодий резиденциялар, грантлар ва хорижда китоб нашр этиш бўйича семинарлар.
🔹 Кичик ижодий гуруҳларни чет элларга ижодий сафарларга олиб чиқиш.
🔹 Хорижлик ижодкорларни Ўзбекистонга алмашинув дастурларига таклиф этиш.
🔹 Хусусий университетларга халқаро ижодий ҳамкорлик ва халқаро ижодий резиденциялар ташкил этишда кўмаклашиш
🔹 Элчихоналар, БМТ, халқаро ташкилотлар ва компанияларда ишлайдиган дипломатлар, хорижлик мутахассислар ҳамда ўзбекистонлик ходимлар учун ўзбек тили ва маданияти машғулотлари.
Ноябрь ойида бир неча мамлакатга ижодий сафар қиламан, иншааллоҳ! Кўрганларим ва ўрганганларимни ҳар доимгидай сизлар билан бўлишаман. Истаганлар ўтган галгидай аудиторияда ўтирган ҳолда сафар давомида мен билан онлайн мулоқот қилишлари ҳам мумкин.
Фаолиятим фақат Тошкент билан чекланмайди; Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳамкорлик қилиш ва жойларга бориб машғулотлар ўтказиш имкони мавжуд.
Сизга қайси йўналиш қизиқ?
Қатнашиш, ҳамкорлик қилиш ёки ташкилотингизда машғулот ўтказиш учун шахсий хабар ёки электрон почтамга ёзинг: azamjon1974@gmail.com
Хусусий университетлар, элчихоналар, халқаро ташкилотлар, нашриётлар ва компанияларни ҳамкорликка таклиф қиламан.
Декабрдан бошлаймиз, Худо хоҳласа! Келинг, биргаликда Ўзбекистон ижодкорлари учун янги имкониятлар яратамиз ва дунё ижодкорларини мамлакатимизга яқинлаштирамиз!

