Токио, Тошкент ва Кишинёв учрашуви

Ўтган ҳафта Кишинёвдаги Ёзувчилар уйида Япония – Ўзбекистон – Молдова ўртасида жуда самимий ва илиқ адабий учрашув бўлиб ўтди. Япониялик шоир Юсукэ Мияке билан бирга шеърлар ўқидик, адабиёт, таржима, саёҳат ва турли маданиятларни боғлайдиган кўприклар ҳақида суҳбатлашдик. Токио, Тошкент ва[…]

Денгиздай шовуллаган Руминия кундалиги

Руминия Шарқ билан Ғарб, қадимият билан бугун ўртасидаги бир кўприкдек туюлмоқда. Қора денгиз бўйидаги Констанца эса бу туйғуни янада кучайтиради. Бу Жануби-Шарқий Европада жойлашган, Карпат тоғлари, Дунай ва Қора денгиз оралиғидаги тарих ва маданиятлар чорраҳасида шаклланган мамлакатдир. Констанца эса оддий[…]

Ям-яшил Молдова кундалиги

Молдова пойтахти Кишинёвдан салом ва дуоларим! Япон шоир дўстим Юсуке Мияке билан бир муддат шу минтақа бўйлаб ижодий саёҳат қиламиз. Кишинёвни кезарканмиз, негадир ўзимни болалик масканларига кириб қолгандек ҳис қиляпман: кенг кўчалар, яшил парклар, кўприклар, катта анҳор, хотиржам одамлар ва,[…]

Таржимоним Акоп Симонянни излаб, Арманистонга келдим, аммо…

Испан, инглиз тиллари билимдони, катта таржимон ва устоз Акоп Симонян билан илк бор 14 йил аввал шу ерда халқаро таржимонлар форумида танишгандим. Ўшанда унга испанча китобчамни совға қилган эканман. Орадан бир йилча ўтиб, Тошкентдаги уйимга кутилмаганда посилка келди. Очсам, арман[…]

Уша Акелла Ўзбекистонда

Уша Акелла билан илк бор бундан 20 йил аввал, Ҳиндистоннинг Керала штатида, марҳум дўстимиз, Айова дастуридаги ҳамкасбим Раживан ташкил этган адабиёт фестивалида танишган эдик. 2009 йили Колумбияда яна учрашдик. Ва мана, дўстлигимизнинг 20 йиллигида Уша Ўзбекистонга келди! Тушдан кейин уни[…]

Ҳамид Исмоилов, Нобель ва биз: энди ўз адабиётимиз ҳақида жиддий ўйлайдиган вақт

Ҳамид Исмоилов, Нобель ва биз: энди ўз адабиётимиз ҳақида жиддий ўйлайдиган вақт 29 сентябрь куни хориж адабий сайтида бир яхши хабар пайдо бўлди: устозим, ўзбек ёзувчиси Hamid Ismailov 2026 йилги Адабиёт бўйича Нобель мукофоти учун букмекерлар тузган эҳтимолий номзодлар рўйхатида[…]

Танишинг: УША АКЕЛЛА!

Ҳиндистонда туғилган америкалик (Остин, Техас) шоира, ёзувчи, драматург, муҳаррир ва адабий ташаббускор дўстим. Кембриж университетида бадиий ижодий бўйича магистр даражасини олган. 12 та китоби чиққан, асарлари бир қатор тилларга таржима қилинган, шеърлари эса 150 га яқин журнал ва антологияларда чоп[…]

Ўртоқлар, мен ҳали шу дунёдаман!

Устоз Жамол Камол ҳаёт эдилар, аммо Озарбайжон Маданият маркази Ганжавийдан қилган таржималари тақдимотига чақиришни “унутганди”. 😄 Мен инглиз тилига ўгирган “Паҳлавон Маҳмуд” китобини эса бир учар “олимча” ўз номидан чиқарворибди. 😄 Халқаро адабиёт фестивали, халқаро ижод уйи ва ЮНЕСКО Адабиёт[…]