ДИҚҚАТ: МУҲИМ ЛОЙИҲА!

Алишер Навоийнинг буюк «Хамса»сини инглиз тилига таржима қилиш ва унинг махсус корпусини яратиш бўйича катта лойиҳанинг ишчи гуруҳи илк бор йиғилди. Лойиҳанинг биринчи вазифаси — беш достоннинг энг мукаммал насрий талқини асосида янги инглизча таржималар яратиш. «Хамса»нинг соддалаштирилган, қисқартирилган, айрим[…]

1000KITOBда янги жамоа!

Лойиҳанинг иш услуби ўзгараётгани менга маъқул бўлди: кўпроқ очиқлик ва шаффофлик, жамоатчилик билан мулоқот қилишга, муҳокама ва ҳатто танқидга тайёрлик, қолаверса, китобхонларнинг ўзига ҳам ўзбек тилига таржима қилиниши керак бўлган мавзулар ва китобларни таклиф қилиш имконияти берилаётгани қувонарли ҳол. Жамшид[…]

Мастура Абдураҳим “The Haikuist” антологиясида

Қувончли хабар! «Митти кўприк» каналида улашиб келаётган халқаро танловлар ва нашр имкониятларидан фойдаланиб, ижодкорларимиздан бири — Мастура Абдураҳимнинг асари халқаро “The Haikuist” антологиясига қабул қилинди. Унинг ижоди 139 нафар муаллиф иштирок этаётган антологиядан ўрин олди. Бу қувонарли ютуқ билан Мастурани чин[…]

Нодира Рашидова

Бугун ёзувчи, шоира ва тадқиқотчи Нодира Рашидова вафот этди. У — шоир Ўткир Рашиднинг қизи, Усмон Носирнинг жияни эди. У айниқса Усмон Носир меросини асраб-авайлашга умрини бағишлади. Икки жилдлик «Усмоннома» асарини нашр эттирди. Нодира опани кўп ҳақиқатларни айтгани, сохталикларни очиқ[…]

Замонавий жаҳон шеъриятидан гулдаста

2026 йил июнь-июль ойларида чет эллардаги жуда кўп шоирлар билан танишдим, эски дўстларимни учратдим, ҳар бирлари ўзига хос, самимий, гўзал қалбли инсонлар. Эсласангиз, Навоий ҳазрат ва бошқа мумтозларимиз ўз замонларидаги шоирлар ҳақида ихчам баён қилиб ўтишганидай, бу уерда мен ҳам[…]

Мармара бўйидаги Муданьяда ажойиб халқаро адабиёт фестивали

24-29 июнь кунлари Туркиянинг бетакрор, ям-яшил ва соҳилбўйидаги Муданья шаҳрида халқаро ижодий фестиваль бўлиб ўтди. Франция, Испания, Ироқ, Албания, Сербия, Тунис, Морокко ва бошқа мамлакатлар, Туркиянинг турли вилоятларидан шоир, ёзувчи, драматург, рассом, фотографлар келган жуда гўзал анжуман. Муданья Мармара денгизининг жанубий[…]

Niah International Poetry Festival

Малайзияда биз ҳақимизда ёзишмоқда. Халқаро Ниа шеърият фестивалида ўтган, турли адабий масалалар, жумладан эркин ижодкор бўлиш зарурати, таржима ва бошқа тилда ёзишга бағишланган сессиядаги иштироким ҳақида. https://titikbaca.my/2026/06/16/laporan-festival-puisi-dunia-niah-2026/?fbclid=IwZnRzaASk-dhleHRuA2FlbQIxMQBzcnRjBmFwcF9pZAo2NjI4NTY4Mzc5AAEeORGAnqE8w9TqNHlWYSRwxD906hq5R5qOZNoMihcJ33inarctgGulRcS7_iI_aem_6x1iuhrEFD9u6zMvZ2-dvw