XI Европа кинофестивалида румин фильми

Бугун XI Европа кинофестивали доирасида Руминиянинг ўзбекча субтитрли «The Law School Gang» («Бўлғуси юристлар шайкаси») фильмини кўрдим.

Унда умидбахш ғоя бор: ҳаётда қандай қийинчиликка дуч келмайлик, муаммолар билан ёлғиз эмасмиз. Баъзан ёрдам кутилмаган тарафдан келади.

Ҳақиқий дўстлик ҳам айнан оғир кунларда синалади. Бахтли дамларда ёнингда бўлиш осон, аммо қийинчилик пайтида қўл узатиш, бировнинг дардини ўзингникидек ҳис қилиш — асл инсонийлик ана шу.

Руминия элчиси жаноб Даниел Чобанунинг таъкидлашича, Констанца шаҳрида ҳам Имом ат-Термизий ҳақидаги фильм намойиш этилган. Бугун эса Тошкентда Руминия фильмининг намойиш этилиши икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқалар ривожланиб бораётганидан далолат беради.

Умид қиламанки, бу ҳамкорлик адабиёт соҳасида ҳам давом этади: руминиялик шоир, ёзувчи ва рассомлар Ўзбекистонга таклиф этиш, ижодий учрашувлар ва қўшма лойиҳалар орқали халқларимиз ўртасида янги дўстлик кўприкларини барпо этамиз.

Кинофестиваль 27 октябрь куни Урганчда давом этади.

Leave A Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *