Сизда ижодий ишлар архиви борми?

Кўп ижод одамларини биламан: болаликдаги қоралама асарлар дафтаридан тортиб газета, журналда чиққан шеър, ҳикоя, мақоласигача авайлаб сақлаб қўяди. Уларга ҳавасим келади! Менинг ижодий архивим йўқ ҳисоби. Эски шеър ва ҳикоя дафтарларим, матбуотда босилган асарларим шаҳардан шаҳарга, бир тумандан иккинчисига кўчавериб,[…]

Йироқ юринг!

Битта сайт “ёзувчилар уюшмасини ижодкорларнинг психологик ҳолати қизиқтирадими?” деб савол қўйибди. Уюшманинг қизиқмаган нарсаси шу қолувди ўзи! Бошқа иши йўқми? Аслида, уюшмага астойдил қизиққанларнинг ўзи психга айланиб қолиши мумкин. Ёш ижодкор дўстларим, соғлигингизга эътиборли бўлинг. Асабингизни авайланг, ҳеч ким узилган[…]

In Vietnam

Вьетнамдан жўнатилган журнал ҳозиргина қўлимга тегди. Ҳау хоним Ўзбекистондаги ижодий резиденция таассуротларини ёзган шекил. Кошки вьетнамчани тушунсам! ???? Журнални Вьетнамга борган Шерзод Ортиқов олиб келибди, аммо мени тополмай, шоира Моҳларойим Аҳмедованикига юборибди. Иккисига ҳам раҳмат! Соғ бўлишсин!

Навоий “Садди Искандарий” достони юнон тилида!

Танишинг: Константинос Политис, архитектор, таржимон, маданият фидойиси У “Космонавтлар” метроси тарафда ўзи барпо этган юнон маданияти маркази раисидир. Бу марказ ҳеч қандай элчихона ёки давлат тузилмасига қарашли эмас: мустақил ташаббус асосида яратилган жуда гўзал маскан. Мени қаттиқ таъсирлантиргани шуки, Константинос[…]

Саволлар учун очиқ мулоқот майдони

“1000 китоб” лойиҳаси доирасида китобларни тарғиб этиш босқичига ўтилгани билан табриклайман! Бу – жуда муҳим ва тўғри қадам. Аммо бу жараён тор доирада қолиб кетмасдан, мамлакат миқёсида давом этса, унинг таъсири анча кучли бўлар эди. Китоб атрофида мулоқот, муҳокама ва савол-жавоб[…]

Бугун уларнинг қадрига етинг!

О, Самарқанд аҳли, қандай гўзал, фахрланса арзигулик ўғлонларингиз бор! Бугун уларнинг қадрига етинг! Каримберди ака каби ижодкорлар ташаббуси билан ўтаётган бундай адабий байрамлар айнан бугунги кунда жуда зарур. Китоб тақдимоти, китоб ярмаркаси, ёзувчилар билан очиқ мулоқот – булар жамиятимизни маънавий[…]

Диққат: янги ташаббус! Delphics Uzbkeistan!

Диққат: янги ташаббусга чорлов! Камина International Delphic Council  Ўзбекистондаги вакили бўлдим. Унинг илдизлари Юнонистондаги Дельфи шаҳри ва Дельфик (Пифий) ўйинларига, милоддан аввалги 582 йилга бориб тақалади. У мусиқа, адабиёт, театр, рақс, тасвирий санъат, фильм, фотография, архитектура, кулинария, ҳунармандчилик, тўқимачилик каби анъанавий[…]

Каримберди ака ва Нобель

Мен Каримберди акадай ўз ижодини фаол тарғиб қилаётган ва китобхонлар қўлловига эришаётган бошқа бирор ўзбек ижодкорини деярли кўрмаяпман. Келинглар, уни янада қўллаб-қувватлаймиз! Самарқандда кичик китоб ярмаркаси ўтказиш, имзо кунлари ва мушоиралар ташкил қилиш, умуман китоб тарғиботи билан шуғулланиш – бу[…]