Ҳонгконгда ижодий резиденция (3-қисм)

Ҳонконгда 300 мингга яқин мусулмон яшайди. Ўтган ҳафта Шамшуи пой деган мавзедаги 100 кишича сиғадиган масжидга бордим. Бангладешлик йигитга кўра, бу ерда у биладиган 20 дан ортиқ катта-кичик масжид бор. Коулундаги масжид ва ислом марказига 3500 киши сиғади. Каналимни кузатиб[…]

Дэвид Маккёрди ва Фан Ке Май

Танишинг: Дэвид Маккёрди, Ҳонгконгдаги энг таниқли шоирлардан, қачонлардир адабиёт фестивали директори бўлган. Асли Шотландияда туғилган, болалиги Ҳонгконгда кечган. Accidental Occidental (2005) ва “Ancestral Worship”(2014) китоблари машҳур. Антиквар автомобилларга қизиқади, эски-туски машиналарни тузатиб юради. Ҳонгконгдан ҳеч қаёққа кетгиси йўқ. Рафиқаси, рассом,[…]

Испан ёзувчиси Мануэль Вилас

Танишинг: Мануэль Вилас, машҳур испан ёзувчиси ва шоири. Испанларга мазза-да! Дунёда 600 мингга яқин испанча сўзлашувчи киши яшайди, ярим миллионга яқинининг она тили – испан. Испанияда босилган китоб тез орада бутун Жанубий Америкадаги дўконларга ҳам етиб боради. Мануэль бугун Ҳонгконгда[…]

Даниэлла Лопез ва Мио Дебнам

Танишинг: Даниэлла Лопез ва Мио Дебнам (ўртада). Даниэлла Ҳонг Конг халқаро адабиёт фестивалига ўнлаб чет эллик муаллифларни олиб келишга масъул. Мио Дебнам эса 30 дан ортиқ китоб муаллифи, асосан болаларга бағишлаб асар ёзади. Ўзи Токиода туғилган, қизалоқлигида ота-онаси билан Ҳонгконгга[…]

Ҳонгконгда инглиззабон шоирлар воркшопи

Дунёда асли, ота-бобоси инглиз бўлмаган, аммо расмий тили инглиз тили бўлган давлатларда яшайдиган, тили инглизча чиққан кишилар бор, улар орасида шоирлар ҳам бисёр. Ана шундай шоирларнинг бир гуруҳи бугун Сингапур, Филиппин, Тайван, Британия ва АҚШдан Ҳонгконгга уч кунлик симпозиумга келди.[…]

Австралиялик ёзувчи Пэтрик Ҳолланд

Пэтрик Ҳолланд, ёзувчи. 1977 йили Австралиянинг Квинсленд штатида туғилган, 5 йилдан буён Ҳонгконгда яшаб, университетда бадиий ижод сирларини ўргатмоқда. Воқеалари Вьетнамнинг Ҳошимин шаҳрида кечадиган одам савдосига оид “Митти зимистон хона” ва Австралиядаги бушренжерлар (ҳукумат таъқибидан қочиб, чакалакзорларда яширинган маҳбуслар) ҳақидаги[…]

Южин – Беҳзоджон

Танишинг! Бу йигитнинг исми Южин. У ва Мок хоним Ҳонгконгда катта Наврўз тантанаси уюштирмоқда. Южин Ўзбекистонга кўп борган, ўзбек санъаткор ва киночиларини Ҳонгконгга ҳам олиб келган. Ўзи дутор чалади, мусиқий кечалар уюштиради, жуда самимий ва ҳаракатчан киши! Ўзбекча оти –[…]

Жеймс Ши шеъри

Ҳонгконгдаги ҳаётим ўқиш, учрашув, танишув, сайр, таржима, ижод — бари ўрганишдан ва топганларимни сизларга тақдим этишдан ташкил топмоқда. Танишинг: Жеймс Ши, шоир, университет муаллими, Оҳайода туғилган, Ҳонгконгда яшайди. “Йўқолмиш рўмон”, “Қароғимга қадалган юлдуз” шеърий китоблари босилган. Ям Гонг шеърларини инглизчага[…]

Ҳонгконгда ижодий резиденция (2-қисм)

Ҳонгконгда бугунги мушоира ва ижодий кечадан лавҳалар. Ўтган йили Айова дастурида қатнашган Эвани учратдим, ёзувчи ва адабиёт ўқитувчилари билан гурунглашдим. Бадиий ижод соҳасида ўқиётган қозоғистонлик талаба қизлар билан танишдим. Саволларга кўмиб таглашди! Ҳонгконг кўчалари ва паркларидаги скамейкаларнинг ҳаммаси шундай: тирсагингизни[…]