Танишинг: Жиллиан, Ҳонгконгдаги хусусий нашриётлардан бирининг раҳбари; ҳозирча 150 тача муаллифнинг китобини чиқарган; муаллифларининг аксари Жиллиан таъсис этган адабий мукофот соҳиблари. Май ойида шеър ё роман учун иккита мукофот эълон қилади. Сиз ҳам қатнашсангиз бўлади.
Бир нечта транспортга ўтириб, у билан атайин кўришишга бордим. Шояд севимли ўзбек ёзувчи ё шоиримнинг (ўзимникини эмас, албатта!) китобини чиқаришга рози бўлса, деган ўй бор эди. Қайдам! Жиллиан, “хўш, ҳали чет элда ҳеч ким танимайдиган бирор ўзбек ёзувчиси ё шоирининг асарини инглизчада биров сотиб олиб ўқирмиди?” деб сўради. Яъни, менга ўхшаб, китоб чоп эттириб ё Амазонга илиб қўйиш билан иш битмайди, демоқчи.
Лекин унинг халқаро Проверс адабий мукофоти учун танловида иштирок этишингиз мумкин! Омадингиз чопиб, ғолиб бўлсангиз, ҳам китобингиз чоп этиларкан, ҳам пул мукофоти бериларкан, ҳам Ҳонгконгда китобингиз тақдимотига чақиришаркан. https://proversepublishing.com/proverse-poetry-prize/