Шарманда қилманг!

Ўтган кеча битта “ижодий чат”га кирдим. Унда Шекспирона, Орифона, воҳ-воҳ дея бир-бировни мақтаб, кўкларга кўтариларкан, Ўзбекистонда адабиётга жуда катта эътибор берилаётгани ва бутун дунё адабиётимизни-ю юртимизни тан олаётгани ҳақида сўзланаркан. Фақат унда бирорта танқидий ё таҳлилий фикрга, жиддийроқ саволга жой йўқ экан. Тўғри гап айтиш сиёсатга аралашиш ҳисобланаркан. Битта шеъримни ташлагандим, ҳашакка ўт тушгандай, ҳаммалари тумтарақай қочиб қолишди! ????

Менинг ундай чатларга зор қолган жойим йўқ, албатта! Ўзлари таклиф этишувди, пушмон бўлганлари қолди бечоралар! Эслатма: шоир ё ёзувчи дегани “жасорат” сўзининг таржимасидир. Илтимос, агар ҳақ сўзни айтишдан, ёзишдан чўчисангиз, танқидий ўйлашни, нега деган савол сўрашни билмасангиз, беҳуда бир нарсалар қоралаб юрманг, шоирман, ёзувчиман, деманг ўзингизни ва Ўзбекистонни шарманда қилиб.