Орҳан ака Тошкентда

Танишинг: бу америкалик тадқиқотчи Орҳан Бабакурбан. Ота-боболари ўзимизнинг водийдан. Орҳан ака бугун Тошкентдаги Гёте институтида 20-йилларда Германияда ўқиган 74 нафар ўзбекистонлик ҳақида жуда қизиқ фото ва видеотақдимот ўтказди. Айтишича, бу тақдимотга унинг Нью-Йоркдаги Колумбия университетида таълим берган устози Эдвард Олворт[…]

Хуршида Муҳаммад

Танишинг: катта тилшунос олим, луғатшунос Насимхон Маматовнинг қизи, олима, таржимон, самимий мезбон Хуршида Маматова. Бир муддат Рауф Парфига йўлдош бўлган Хуршида опа жуда кўп ўзбекча шеърларни рус тилига таржима қилиб, нашр эттирган. Узоқ йиллар давомида Хуршида опа хонадони ижод, мушоира[…]

Ипак йўли фестивалини онлайн ўтказдик

Баъзи кўлмак ҳовуздан ташқарини кўролмайдиганлар Ўзбекистонда халқаро адабиёт фестивали керакмас дегани билан, сўзимизнинг устидан чиқиб, биз Ипак йўли халқаро фестивалини ўтказдик. Британиядаги Шют адабиёт фестивали директори Саманта Найтс билан юртимиз адабиёти, замонавий, кучли ижодкор образи, чет элда китоб чиқариш ва[…]

Вьетнамлик омадли ёзувчи дўстим

Анча йил аввал Ҳанойда танишганим вьетнамлик ёзувчи дўстим Фан Ке Майни Тошкент ва ўзбек адабиёти билан таништирдим. Ойбек уй-музейида Ойнур опа билан учрашиб, музейни томоша қилар экан, “Ўзбекистонга сафаримнинг энг ёрқин тарафини шу музейдан топдим” деди Ке Май тўлқинланиб. Бир[…]

Чет элга асар юбориш ҳақида митти йўриқнома

Халқаро журналлар, резиденция дастурлари, танловлар ҳақида юбораётганим маълумотлар сизларга қизиқ бўляптими? Қатнашиш учун бир қадам босдингизми? Линкларни очяпсизми? Келинг, бу ишни янаям осонроқ, қадамба-қадам тушунтирай. 1. Маълумотлар инглизча, демак инглиз тилини билмасангиз, унда ингл.тили устозингиз, фарзандингиздан матнни таржима қилиб беришни[…]

Чет элдаги адабий журналлар ва нашрлар ҳақида

Мендан ёш шоир ва ёзувчи ука-сингилларим чет элдаги адабий журналлар ва нашрлар ҳақида, асосийси, қандай қилиб уларда ўз ҳикоя ё шеърларини чоп этиш мумкинлиги ҳақида сўрашади. Бундай нашрлар жуда кўп, айниқса, ҳозир кўплари онлайн нашрга айланган, аммо босма журналлар ҳам[…]

Амазон “самиздат” имконини яратувчи ягона компания эмас

Баъзи дўстларимиз китобим “Амазон”да чиқди, дея хушхабар тарқатиб, ўзларини худди катта мувафффақиятга эришгандай тутишаётганига гоҳ-гоҳ кўзим тушмоқда. Бир дўстимиз у ерда китоб чиқариб бериш учун баъзилар муаллифдан фалон доллар пул ҳам олаётганини айтмоқда. Амазонда китоб чоп этиш ҳақида бир неча[…]

Ўзгариш нимадан бошланади?

Макка-ю Мадинани бир айланиб, фариштадай тоза ё чин муслим бўлиб қолинмагани каби, Европа-ю Америкада эркинлик ҳавосидан бир-икки ҳафта ё ой симириб, озроқ яшаб кетган одам ҳам дарров эркин ва кучли шахс бўлиб қолмас экан-да. Аммо зеҳниятда қуллик ва зарур тажрибаларни[…]

Саида янгам

Чумоли уясидай, кеча-кундуз ғимир-ғимир одам аримайдиган, бемор юраги тўхташинигина кутишдан ўзга чораси йўқ тез ёрдам шифохонасида бир соат ичида икки банда омонатни топширди. Бирлари туғишган акамнинг аёли, иккинчилари ҳам узоқроқ қариндош… Жума жамоатида, таҳажудда, касалхона ҳовлиси-ю палата деразаси қаршисида шифо[…]

Тссссс!

Наманганда очиқроқ гапирсанг, секинроқ гапир, тсссс дейиш одати қолмабди. Мендан асосан қандай қилиб Америкага ишга кетиш ҳақида сўрашди. Инглиз тилидаги китоблар, бепул таълим ресурслари билан қизиққанлар ҳам бўлди. Уларга 3-микрорайонда жойлашган “Америка бурчаги”ни кўрсатиб қўйдим. Ўлим ҳақлигига иймон келтирган одам[…]