Дэвид Маккёрди ва Фан Ке Май

Танишинг: Дэвид Маккёрди, Ҳонгконгдаги энг таниқли шоирлардан, қачонлардир адабиёт фестивали директори бўлган. Асли Шотландияда туғилган, болалиги Ҳонгконгда кечган. Accidental Occidental (2005) ва “Ancestral Worship”(2014) китоблари машҳур. Антиквар автомобилларга қизиқади, эски-туски машиналарни тузатиб юради. Ҳонгконгдан ҳеч қаёққа кетгиси йўқ. Рафиқаси, рассом, асли ҳиндистонлик Гори билан 30 йилча аввал шу ерда, кўргазма чоғида танишган. Бир куни уларни Ўзбекистонда кўриб қолишингиз аниқ!

Халқаро фестивалларнинг яхши томонларидан бири шуки, аввал таниган-билган дўстларингизни учратасиз. Асли вьетнамлик Фан Ке Майни Ҳонконгда учратдим, аввалроқ таништирганман, Ўзбекистонга келган. У ҳозир дунёда мен билган ёзувчи-шоирларнинг энг омадлиси. Бир йил ичида битта романи 30 га яқин тилга таржима қилинди, ўнлаб мамлакатга бориб, ўқувчилари билан учрашди.

Ҳа, унинг ҳам адабий агенти бор, нашриёти ҳам зўр тарғиботчи! Инглиз тилида ёзишга ўтганига ҳам анча бўлди!

Бизда кимдирам борми? Қайси нашриётимиз ўзи босган бирор муаллифни оммалаштириб, ўқувчилар билан таништириб юрибди? Ҳеч қайси! Адашаётган бўлсам, айтинг!