Сиздан кутмагандим!

Ҳамкасбимнинг ўзаро суҳбатда “Гуссарский”ни корзинка дўконидаям сотишяпти, аптекадан анча арзон, деганини эшитиб, кулгимни аранг қайтарарканман, “Сиздан кутмагандим!” деёламан ғалати бўлиб. “Вой, нега?” – давом этади у. “Агар билмоқчи бўлсангиз: Турмушга чиқмаган қизлар билан гаплашсам, тортинмай “нега эрга тегмаяпсиз?” деб сўрай[…]

Tursunoy opam

Журъатсиз ижод аҳлини кўриб, эзилганимда, Сизни эслайман. Ўткир сўзларингизни, овозингизни, нурли-тоза чеҳрангизни, насиҳатларингизни соғиндим. Дуоларимиз етиб борсин, Фирдавс жаннатида бўлинг, Опажон!

Bizning yo’rig’imiz boshqa!

Президент Ёзувчилар уюшмаси раҳбар ва аъзоларига катта эътибор қаратяпти, бироқ аъзоликдан чиқарилган, ўз хоҳиши билан чиққан, аъзо қилинмаган, аъзо бўлишни истамайдиган асл ёзувчи ва шоирларимиз бор! Афсуски, ёзувчи, шоирман деганининг аксари абгор аҳволда, ёшу каттаси прописка, дача, уй, мукофот илинжида;[…]

Gulshan diyor taronasi

Наманганлик шоиралар ижодидан бир гулдаста тайёрлаган Uktamoy Khaldarovaга раҳмат! Ҳалима Аҳмад кириш сўзи ёзибди. Ичидаги расмларни Даврон Бек чизган. Курсдошларим, ажойиб шоира дўстларим Дилфуза Комил, Gulchehra Murodova киритилганда, янада ифорли бўларди! Адабий расм-топишмоқларимни топганга энди шу китобданам совға қиламан.

ОЧИҚ ҲАТ

Тоза ниятли, хушрўй сингилларим Гулноза Одилова ва Меҳриноз Аббосовага ОЧИҚ ҲАТ Ассалому алайкум! 2009 йили Президент Каримов халқаро адабий алоқаларни ривожлантириш ҳақида алоҳида мурожаат-фармон эълон қилганида, ана энди адабиётимиз дунёга чиқаркан, дея кўпам умидвор бўлмагандим, гарчи дунё тажрибасида бирор давлат[…]

London va Istambul safari

Юрагимдан кўчдинг, вулқон туйғулар Азмидан руҳимни тутоласанми? Аллалаб, йўлланма берса уйқулар Буюк Тутун сари кетоласанми? Минг йиллик Қуббаси бизга интизор, Тегизиб ўтса, дер қанотларини. Меҳримиз ҳар ённи этиб ихтиёр Нурлатса милёнлар ҳаётларини. Киприк қоқмай боқса Лондон Қароғи, Мезбондай бағрини очса[…]