Китоб дўконлари ва кутубхоналарда “ўзбек адабиёти намуналари инглиз тилида” бурчаги

Асосан мустақил ноширлар саъй-ҳаракати туфайли ҳозир дўкон ва кутубхоналаримиз турли мавзулардаги китобларга тўлди. Ўзбекистонга келаётган турист-меҳмонлар, хорижлик талаба ва олимлар гоҳида у ерларга ҳам мўралаши бор гап. Камина китоб дўкони, кутубхона, меҳмонхона, тарихий обидалар қошидаги совға-салом шопларининг кўринарли жойида “ўзбек адабиёти[…]

Эндрю билан Ойбек музейида учрашув

Қизлар, йигитлар Эндрю Станиланд билан жадид шеъриятини ўзбек ва инглиз тилларида галма-галдан ўқишди. Шом пайти Ойбек домланинг уй-музейлари янада гўзаллашиб кетди. Эндрю музейни аслида Ойбек ва Зарифа Саидносир уй-музейи деб номлаш керак экан, дея зўр таклиф берди. Савол берганлар ва[…]

Нечун “Турк ҳаво йўлларини” севаман?

Турк ҳаво йўлларини (Turkish Airlines) асосан уч муҳим нарса учун жуда яхши кўраман. Улар нима бўлиши мумкин? Биринчиси, “Турк ҳаво йўллари” учоқларига чиққан хонимлар ва жаноблардан ташқари болаларни ҳам алоҳида айтиб эҳтиром қилади. “Хонимлар, жаноблар ва болажонлар, учоғимизга хуш келибсиз!”[…]

Tarjima qilganim Erkin A’zam kitobini qayerdan sotib olsa bo’ladi?

Бухоролик инглиз тили ўқитувчиси Мубашира Баротова ёзувчимиз Эркин Аъзам “Шовқин” романининг камина қилган таржимасини жуда чиройли ва очиқ таҳлил қилиб берибдилар. Кўпроқ танқид қилганлар. Барака топсинлар! https://journal.fledu.uz/uz/erkin-azamning-shov%d2%9bin-romani-tarzhimasida-millij-harakterga-hos-hususiyatlarning-berilishi/ Инглиз тилидаги аннотациялар ва ё Амазонда таржимон сифатида каминани кўрсатишмаган. Аммо УзА бир[…]

Ўзбекистонга Human Library керакми?

Баъзи мамлакатларда кутубхоналарда китоб ўрнига “одам олиш мумкин”. Данияда бошланган “Human Library” деб аталувчи ушбу инновацион ва ёрқин лойиҳага кўра, Сиз кутубхонага бориб, у ерда бирор кишини ярим соат ё бир соатга сўраб олиб, унинг ҳаётий ҳикоясини эшитасиз, у билан[…]

Мен ўшаман!

Мен ўша… Мен ўша ёлғизлик Паноҳи бўлолган дилдайман. Юраксиз, бечора, ҳолсиздек Севиш-севмасимни билмайман. Мен ўшаман, Ғамнинг бўйлари Вужудидан турган таралиб Ва истовчи кўнгил кўйлаги Қолишини ишққа ўралиб! Мен ўшаман!