Испан ёзувчиси Мануэль Вилас

Танишинг: Мануэль Вилас, машҳур испан ёзувчиси ва шоири. Испанларга мазза-да! Дунёда 600 мингга яқин испанча сўзлашувчи киши яшайди, ярим миллионга яқинининг она тили – испан. Испанияда босилган китоб тез орада бутун Жанубий Америкадаги дўконларга ҳам етиб боради.

Мануэль бугун Ҳонгконгда “Ордеса” номли шов-шув бўлаётган автобиографик китоби ҳақида гапирди. Тарихий романлар ёзадиганларга ҳавас қилади, ўзи ёзолмас экан. 5 йилда 4 романи босилди, шу йил сентябрда яна бири нашр этилади.

Албатта, жиддий ёзувчилар каби унинг ҳам адабий агенти бор. Чет элда “китоби чиқ(а)ди” деганда яхшигина гонорар олиш тушунилади, биздагидай ўзинг пулини тўла(ати)б, китоб чиқарволиш эмас, албатта!