Австралиялик ёзувчи Пэтрик Ҳолланд

Пэтрик Ҳолланд, ёзувчи.

1977 йили Австралиянинг Квинсленд штатида туғилган, 5 йилдан буён Ҳонгконгда яшаб, университетда бадиий ижод сирларини ўргатмоқда. Воқеалари Вьетнамнинг Ҳошимин шаҳрида кечадиган одам савдосига оид “Митти зимистон хона” ва Австралиядаги бушренжерлар (ҳукумат таъқибидан қочиб, чакалакзорларда яширинган маҳбуслар) ҳақидаги “Ягона”романлари машҳур.

Пэтрик Осиё-Тинч океани минтақаси ёзувчи ва таржимонлари уюшмаси асосчиларидан бири. Бу йил Ўзбекистонда кўриб қолсангиз, сўрашиб, “сизни танийман!” деб қўйинг!