Номонгоним менинг!

Наманган қоқ марказидаги бу тор кўчаларда ( биз жинкўча дердик) болалигим излари, ширин хотираларим бор. Бу нуроний онахонлар қўрқиб рўза тутиладиган йилларда раҳматли бувижонимга рамазонда ҳар кун саҳар девор тақиллатиб, бир чимдим насиба улашишган. Яна бир суратдаги қари беҳи тагида,[…]

Ҳамид Исмоил – азиз устозим менинг!

Ким билади чет элда ундан кўра кўпроқ ва хўброқ ўқилаётган ўзбек ёзувчисини; ким билади ундан ўтказиб бир неча тилда равон ёадиган ўзбек адибини; ким билади дунёга Навоий, Машраб, Чўлпон, Қодирий, Erkin A’zam сингари улуғларимизни таништирган таржимонни; ким билади Pahlavon Sodiq, Xayrullo Fayz, Rustam Qobil, Ibrat Jumaboyev каби[…]

Самарқанд зиёрати ва Бухородан қувилган Бухорий

Курсдошларим билан Имом Бухорий ва Бибихоним пойидамиз. Бир курсдошим сўраяпти: Амир Темур даврида Имом Бухорий қабри қаердалиги маълуммиди? Темурийлар у муборак зотга нечоғли ҳурмат бажо келтиришган? Ё бир амирнинг Бухородан чиқариш ҳақидаги буйруғидан сўнг у зотга эътибор сусайганмиди бизнинг элларда?[…]

“Мўровусин!”

Бу йигитчани қишин-ёзин катта йўл четида бомдоддан хуфтонгача нон сотиб ўтирганини кўраман. Уловни олдига тўхтатиб, “битта” ишорасини қилсангиз бўлди, зипиллаб қора салафанга иссиққинасидан солиб беради. “Яхши ишлаб келинг!” дея дуо қилиб, қўл силкиб ҳам қўяди ортингиздан. Қўли гул. Бир гал[…]