Мерседес адабиётимиз, сўз ва ижод эркинлиги ҳақида кучли саволлар берди, шартта-шартта жавоб бериб ташламасам ким бўлибман Ҳонгконгга келиб ё халқаро саҳналарда юрибман деб!
2004 йили Ҳонгконгдаги Халқаро ёзувчилар воркшопи (IWW) асосчиси. Хитой шеъриятини, айниқса шоираларни инглиз тилига таржима қилган. “Орхидея қайиқ”, Тоғ афсонаси” асарлари машҳур.
Дастурида биринчи ўзбек ижодкорини кўриб, беҳад шод бўлди. Унга кейинги йилларда Ўзбекистонга 50 дан ортиқ дунё ижодкорларини олиб келганимни айтиб суюнтирдим.
У билан Самарқандга кетарканмиз, ўша шоира дўстимдан СМС келди: ихчамроқ шеър. Кристофер қизиқиб, сатрма-сатр таржима қилиб беришимни сўради ва дарҳол шеърни инглизчага ўгирди. Мен таржимани шоирага СМС қилиб юбордим. Хўш, шеърини дунёдаги энг йирик халқаро ижодий резиденция дастури директори бўлмиш Кристофер Меррилл таржима қилган ўша ўзбек шоираси ким эди? Ҳозир у бир газетанинг (кўпинча саҳифаларида турли фанлардан қизиқарли тестларни эълон қилади) бош муҳаррири. Биринчи топганни Ҳонгконгга сафар насиб этишини сўраб дуо қиламан ва унга уммон бўйидан терганим 10 та чиғаноқнинг бирини ҳадя этаман!
Биздаям қайсидир университет, масалан Ўзбек тили ва адабиёти, Миллий ё вилоятдаги университетлар хориждан ижодкор олиб келиб, резиденция очишни ният қилса, ҳар томонлама ёрдам берардим. Ё ҳали ааанча эртами? Худди баъзи ақллилар айтганидай, ҳали демократияга, эркин сайловларга тайёр эмаслигимиз каби?
Дарвоқе, Киотодаги резиденцияга ариза топширяпсизларми?
Ганалик шоир ижодда СИдан фойдаланишга тамоман қаршилигини билдирди: ҳиссизлик, муаллифлик ҳуқуқи бузилиши ва ҳ.ларни сабаб қилиб кўрсатди. Бир ёзувчи СИ давомий фойдаланиш ақлнинг калталашишига, миянинг торайишига олиб келишини илмий исботлашга уринди: кўпроқ китоб ўқишга даъват этди.
Мен СИ ёзган ҳайку япон дўстимга ёқмаганини, ўзим ўзбекча шеърни инглизчага ўгирган таржимамни таглама ҳолатида СИга киритиб кўрсам, меникидан кўра яхшироқ таржима қилганини мисол қилиб келтирдим.
Баъзи устозлар Ўзбекистонда СИдан тестлар тузишда фойдаланишмоқда. Сиз-чи? СИ қайсидир ишингизни осон қилиб беряптими?
Менинг китобчамни эса ҳатто “сигнальнийси”ни ҳам кўрсатмай, бирор техник талабимга риоя қилмай шартта нашр этворишган, дейман. Оғизларини қўллари билан тўсиб, яна кулишади. Агар китобингиз бестселлерга айланса, сиздан рухсат сўрамай, (гугл) таржима қилиб, босворишади-да савдога чиқаришади, дейман. Бир кўргимиз бор шу Ўзбекистонни, дейишади шоир-ёзувчилар. Ана, дейман, асл мақсадим шу эди! Келовринглар, туристларни жалб қилишга ҳисса қўшишимга катта ҳисса қўшворингиз!
Бу мушоирада менга ёққани “коллектив шеър” бўлди. Кимдирам (истаган мавзуда) икки мисра шеър ёзади ва иккинчи сатрини қоғоз ва қисқич билан яширади; кейинги шоир иккинчи мисрага мослаб ё умуман бошқа мавзуга буриб ўзининг икки сатрини қўшади ва фақат охирги сатрни очиқ қолдиради; учинчи, тўртинчи ва ҳоказо шоир мушоира давомида шу тариқа икки мисрадан қўшиб боради ва “коллектив шеър” юзага келади. Сўзамолроқ бири чиқиб, тадбир охирида ўша шеърни ҳаммага ўқиб беради.
Ватанга қайтгач бир яхши нарсаларни йўлга қўйишни ният қиляпман. Фақат сафимга қўшиладиганлар бўлармикин? Ё уюшмага аъзоликдан чиқариб юборишлари, ё аъзо қилмасликларидан чўчиб, жимгина юрақолишармикин узоқдан кузатиб? Аввалгидай.