Кеча Абдурауф Фитрат домланинг қизлари Севаргул опаникига бордим.
Уруш бошланганда Севаргул опа 11 ёшда эканлар. Бир куни военкоматга бориб, мени ҳам фронтга юборинглар, аскарларимизга ўқ-дори ташиб бериб тураман, дебдилар. Ҳарбийлар эса сочлари қалин ва узун бу қизалоққа қараб, унда энг аввал бу сочларни кесиб ташлашга тўғри келади, бунинг учун онангиздан рухсат сўрашимиз керак, уларни чақириб келинг, деб ҳазиллашибди. Ҳазилни тушунмай, Севаргул опа оналарига бориб, шу гапни айтибдилар. Ҳикматой опа эса ўзи битта-ю битта қизим бўлса, униям фронтга юбораманми, деб қизларини кўчага ҳам камроқ чиқарадиган бўлган эканлар. Яна, ўша уруш йилларида Тошкент цирки яқинида госпиталь бўлиб, у ерга урушда яраланганлар келтирилиб, даволанган экан. Севаргул опа дарсдан кейин волонтёр сифатида госпиталда беморларни парваришлашда ёрдам берган эканлар.
Кечроқ Хуршида Муҳаммад билан устоз Миразиз Аъзам ва Қутлибека опаларникига бордик. Миразиз ака Туркияда чиққан, ижодлари ҳақида тадқиқот эълон қилган китобни кўрсатдилар. Дўстлар, ҳамма ўта банд биламан, аммо имкон топиб, қўшнингиз, яқинларингиз, устозингиздан хабар олиб туринг, барака топасиз! Дарвоқе, Хуршида опанинг тутлари пишибди. Ким тут ейишга борадиган бўлса, хабар қилсин!