Жеймс Ши шеъри

Ҳонгконгдаги ҳаётим ўқиш, учрашув, танишув, сайр, таржима, ижод — бари ўрганишдан ва топганларимни сизларга тақдим этишдан ташкил топмоқда.

Танишинг:

Жеймс Ши, шоир, университет муаллими, Оҳайода туғилган, Ҳонгконгда яшайди. “Йўқолмиш рўмон”, “Қароғимга қадалган юлдуз” шеърий китоблари босилган. Ям Гонг шеърларини инглизчага ўгирган.

Туман ила бўзранг

Ҳеч жон қимир этмас кўкда неча ой.
Ўшал бўм-бўш булут пойтахт узра жо,
Қолур иш визаси чиққунича то.
Қайта кўрарманму офтоб ва ойни,
Қулаётган юлдуз ҳам жинси фазо.
Недир қароғимда потирлаган қуш,
Тамом ичиктирди момогулдирак,
О қани очолсам чақмоққа оғуш.
Нимадир изладим нуқиш-чун булут: мушакми, қаноти узунми варрак,
Гулшан сайри маҳал парчаланган ул
Оила альбомдан кўтарилур дуд.
Бунда тегинмоққа йўқ асло имкон.
Тўппончам ўқидан титради ҳаво,
Ул қўлимга қайтди мисоли танбеҳ.
Бирдан нозик қотдим, шу қадар нозик,
Руҳим қаён учди, ўликмен гўё.
Эҳтимол қолмаган булутдан нишон,
Энди кўзларим ҳам боқмайди осмон.